«Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасининг финалида «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, ўз тарихида 6 марта ғолибликни қўлга киритди (2:0).
Бу «мерсисайдликлар» бош мураббийи Юрген Клоппнинг Еврокубоклардаги илк ғалабаси ҳисобланади.
Аввалроқ 51 ёшли мутахассис мазкур мусобақанинг финалида икки бор мағлубиятга учраганди — 2013 йилда унинг жамоаси «Боруссия Дортмунд» «Бавария»га имкониятни бой берган бўлса (1:2), бир йил аввал «Ливерпуль» «Реал»га ютқазиб қўйганди (1:3). 2015/16 йилги мавсумда эса «қизиллар» Европа Лигасининг финалида «Севилья»га мағлуб бўлганди (1:3).
Маълумот учун, Клопп фаолияти давомида 6 та совринга эга чиққан: икки мартадан Германия чемпионати ва мамлакат Суперкубоги ҳамда биттадан Германия Кубоги ва Европа Чемпионлар Лигаси.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)