Ҳимоячи Серхио Рамоснинг «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Франциялик мутахассис Рамосни клуб президенти Флорентино Перес билан юзага келган келишмовчиликка қарамасдан фаолиятини Мадрид клубида давом эттиришга ишонтирди. Шундан сўнг футболчи клубдан кетиш фикридан қайтган. Ва жамоада қолиши борасида расмий баёнот берган.
Маълумот учун, Серхио Рамос Хитой клубидан яхши таклиф олганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перес Рамосни Европа Чемпионлар Лигасидаги «Аякс»дан қабул қилинган мағлубиятда айблагани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)