«Манчестер Сити» жамоа ярим ҳимоячи Лерой Сане бўйича келиб тушган навбатдаги таклифни рад этди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
«Бавария» ўйинчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ «шаҳарликлар» рад жавобини берди.
Айни дамда Германия клуби бундан-да яхшироқ таклиф билан чиқадими ёки йўқ ҳали номаълум.
Аввалроқ «Манчестер Сити» 23 ёшли футболчини жамоада олиб қолишни хоҳлаётгани, бироқ бош мураббий Пеп Гвардиола унинг кетишига қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сане якунига етган мавсумда Англия чемпионатида 31 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 11 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)