• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда уч эгизакларга етарлича моддий ёрдам кўрсатилмаётгани танқид қилинди

    Шу йилнинг ўзида ZarNews таҳририятига Паст Дарғом ҳамда Самарқанд туманларидан бир хил мазмундаги иккита мактуб келди. Иккала хатда муаммолари  оиласида уч эгизак туғилгани, уларга давлат томонидан ёрдам берилмаса, болаларни катта қилиш қийин кечаётганини баён этган. Бу ҳақда ZarNews хабар берди.

    Фото: ЗарNews

    Фото: ЗарNews

    Хабарда айтилишича, чақалоқларни соғлом катта қилиш учун уч чақалоққа битта онанинг сути етмаслиги аниқ. Демак, улар саноат усулидаги сут ва бўтқаларга муҳтож. Бу маҳсулотларнинг нархи жуда қиммат. Гўдакларнинг фақатгина озиқаси учун ҳар ойда юз минглаб маблағ сарфланади. Эҳтимол, бир оила фарзанд кутаётганда битта гўдакни, борингки икки гўдакни катта қилишга қурби етишини билади. Аммо уч нафар гўдакнинг бирдан туғилиши ҳар қандай ота-она учун ҳам моддий, ҳам руҳий қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Самарқанд туманидан мурожаат қилган ота эса уч гўдакни рафиқаси билан эмас, онаси билан катта қилмоқда.

    «Эгизак қизалоқларим туғилгандан йигирма кун ўтгач, турмуш ўртоғим вафот этди, — дейди Самарқанд тумани Меҳробод маҳалласида истиқомат қилувчи Алишер Азизов. – Бир ёқда рафиқамнинг вафоти, бир ёқда уч нафар гўдакка қараш. Ҳозир онам уларга қараяпти, аммо мана беш ойдирки маҳалла бола парвариши учун нафақа пулини чиқариб бергани йўқ. Яқин кунларда ҳал бўлади, аммо бир нафар болага чиқариб берамиз, дейишяпти. Ахир ижтимоий тармоқларда кўраяпмиз, учталик эгизакларга автомобиль берилаяпти, ҳатто. Лекин онасиз қолган эгизакларга наҳотки бола пулини чиқариб бериш ҳам шунчалик қийин бўлса?!»

    Отанинг мурожаатларидан сўнг оилага туман ҳокимлиги томонидан учта беланчак, совға-салом келтириб берилди. Қолаверса, болалар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимидан боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа олади. Гўдакларга қараш учун туман тиббиёт бирлашмаси ҳам имтиёз яратиб берган. Аммо маҳалла томонидан нафақа ҳамон чиқариб берилмаган.

    Пастдарғомлик оила эса уч нафар эгизакнинг фақат бир нафарига нафақа пули берилаётганидан норози. Ушбу норозилик бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига савол жўнатилганида, қуйидагича жавоб хати келган:

    «Уч нафар эгизакларга давлат томонидан қандай имтиёзлар борлигини сўраб қилган мурожаати юзасидан маҳалла йўналиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

    Фуқаролар йиғинларида кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли ‘Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаъги Низомнинг 17-бандида  болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза уч босқичда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган, шуни инобатга олиб, ойнинг 15-санасига қадар маҳалла фуқаролар йиғинига ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

    Низомнинг 8-бандида белгиланишича, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади. Бундан ташқари, Низомнинг 6-бандида фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган».

     

    30.05.2019, 20:45   Изоҳ (0)   26697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди

    30.05.2019, 20:06

    Баҳорнинг сўнгги куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    30.05.2019, 19:40

    Видео: сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистонда ёниб кетган автомобиллар

    30.05.2019, 19:29

    Ўзбекистонда ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

    30.05.2019, 19:14

    Молия вазирлиги: 1 июндан газ ва электр энергияси тўловлари ошиши тўхтатилди

    30.05.2019, 19:03

    Андижонда маст фуқаро МИБ ходимининг бошига уриб, тан жароҳати етказди

    30.05.2019, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижоннинг икки тумани “Ташаббусли бюджет”да овоз бермайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.