Татаристон Олий суди Владимир Путин ҳақидаги баннер осган кишига қарши қўзғатилган маъмурий ишни тўхтатди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Баннерда «Путин — ўғри» деб ёзилган. «Эхо Москви» нашрининг Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков билан бўлиб ўтган интервьюсида журналист бу ҳол ҳақоратли эмасми, деган савол берган ва масала юзасидан унинг фикрини сўраган.
«Шахсан мен буни ўта қаттиқ ҳақорат деб ҳисоблайман», — дейди Песков.
Изоҳ (0)