«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Европа Лигасининг финал учрашувида «Арсенал» дарвозасига 2 та гол урди (4:1).
УЕФАнинг расмий сайтида хабар берилишича, бельгиялик мазкур мусобақанинг сўнгги 5 та финал баҳсида дублга эришган тарихдаги тўртинчи футболчи бўлди.
Маълумот учун, бунга қадар 2018 йилда Антуан Гризманн («Атлетико»), 2016 йилда Коке Морено ҳамда 2015 йилда Карлос Бакка (иккаласи ҳам — «Севилья») финал баҳсида дубл қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)