«Милан» бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
41 ёшли мутахассис ҳамда «россонерилар» томонларнинг ўзаро келишуви билан шартномани бекор қилди.
«Милан» ёзда бўлиб ўтадиган Халқаро Чемпионлар Кубоги ҳамда А Серия янги мавсуми олдидан янги бош мураббий олиб келишга ҳаракат қилади.
«Клубга келганимдан буён, 6 ой давомида Гаттузо билан мулоқот қилиш шарафига эга бўлдим. У жорий мавсум ғайрат билан ишлади ва барча жавобгарликни ўз бўйнига олди. Шу билан бирга клуб манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйди. Женнарога чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман», — дейди «Милан» бош директори Иван Газидис.Маълумот учун, Гаттузо «Милан»ни 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён бошқариб келаётган эди. «Россонерилар» унинг қўл остида Италия чемпионатида 6 ва 5-ўринларни эгаллади.
Ушбу даврда миланликлар А Серия учрашувларида ўртача 1,81 очко жамғарди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)