• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саида Мирзиёева: «Ўзбекистонда ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисидаги концептуал ҳужжат мавжуд эмас»

    Ўзбекистон давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот хизматларининг иш юритиш тартиби, ахборот тарқатиш усул ва механизмлари замон талабларига мутлақо мос эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» республика конференциясида қилган чиқишида тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, халқ билан давлат ўртасидаги ўзаро мулоқот қанчалик яхши таъминланса, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончи ва ҳурмати шунчалик ортади. «Шу ўринда нима учун матбуот амалда тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарила олмаяпти, деган саволга, кўп омиллар қатори вазирлик ва идора раҳбарларининг матбуот котиби ёки ахборот хизматларига нисбатан эътиборсиз муносабатини асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин», — дейди агентлик директори ўринбосари.

    Бу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида 2019 йилнинг февралида Президент томонидан «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Агентлик зиммасига, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантириш ва бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш вазифаси ҳам юклатилди.

    Мирзиёева хонимнинг қайд этишича, ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар ушбу соҳада энг асосий муаммо — бугунги кунда ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисидаги концептуал ҳужжатнинг мавжуд эмаслигини кўрсатган. «Ҳозир ушбу ҳужжат тайёрланмоқда», — деди Саида Мирзиёева. Айни вақтда, ягона давлат ахборот сиёсатини амалга оширувчи ахборот хизматларининг фаолияти янада фаоллаштириш ва такомиллаштириш йўлидаги тўсиқлар масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

    Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот хизматларининг иш юритиш тартиби, ахборот тарқатиш усул ва механизмлари замон талабларига мутлақо мос эмас. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларида ахборот хизматлари фаолияти деярли олиб борилмаяпти. Иш ҳажмларининг кўплиги ва қўшимча топшириқлар билан бандлиги сабабли ахборот хизматлари фаолияти қониқарсиз аҳволда.

    Бундан ташқари, 10 дан ортиқ республика даражасидаги давлат ташкилотларида ҳамда 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳалигача ахборот хизматлари фаолияти ташкил этилмаган. Давлат ташкилотларида ахборот хизматларига етарлича штат бирликлари ажратилмагани сабабли ишлар ниҳоятда суст, уларнинг мавқеи ҳануз паст.

    «Кўпгина давлат органларининг раҳбарлари ушбу муҳим масалага жиддий эътибор қаратмаяпти, ахборот хизматларининг моддий-техник базаси яратилмаган, штатлар малакали мутахассислар билан тўлдирилмаган», — дейди агентлик директори ўринбосари.

    Мирзиёева хоним кўплаб давлат органларининг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мобил мессенжерлар орқали тезкор ахборот тарқатиш ишлари оқсаётганига ҳам эътибор қаратди. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ортиқ бўлгани ҳолда, давлат органларининг веб-сайтларига кирувчиларнинг умумий сони 400 минг, Facebook’даги саҳифаларига мурожаат қилувчилар 150 минг, Telegram’даги аъзолари 300 минг нафардан ошмайди.

    Саида Мирзиёева давлат органлари томонидан ахборот тарқатишдаги оқсаш маълумотларни хорижий манбалардан излашга ёки муаммоли мурожаатларни чет эл оммавий ахборот воситалари орқали чоп эттириб, давлат идоралари эътиборини жалб қилишга олиб келаётганини қўшимча қилди.

    28.05.2019, 12:19   Изоҳ (0)   30007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжат қабул қилиш тартиби яна ўзгардими?

    28.05.2019, 11:55

    Қарши туманида 53 ёшли эркак туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида ўзига ўт қўйди. Сабаби ҳозирча номаълум

    28.05.2019, 11:41

    «Дунё бўйлаб» телеканали раҳбари ўзгарди

    28.05.2019, 11:22

    Туркия самолёти Ўзбекистонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

    28.05.2019, 10:59

    Жиззахда ҳайдовчилардан ноқонуний пул ундириб келган шахсларга жазо тайинланди

    28.05.2019, 10:50

    Тошкентда Германия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда

    28.05.2019, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Англияда шифокорлар 14 ёшли қизнинг ошқозонидан “қовун ҳажмидаги” соч тўпламини олиб ташлади

    Дунё | 11 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45

    Ўзбекистон 6 ойда 1 824 тонна музқаймоқ импорт қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 18:30

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55

    Хитойда 90 ёшли она ўғлини судда шахсан ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ўрганди

    Лайфстайл | 11 август, 17:53

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.