Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Ростов» клуби билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар берди.
Унга кўра, Шомуродов яна уч йил мобайнида Россия клуби шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум «Ростов» таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор 2017 йилда «Бунёдкор»дан «Ростов» сафига бориб қўшилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)