Канн кинофестивалининг «Олтин палма новдаси» мукофотини корейс режиссёри Пон Чжун Хо ўзининг «Текинхўрлар» фильми учун қўлга киритди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Аҳамияти бўйича иккинчи мукофот бўлган гран-при эса «Атлантика» фильми учун сенегаллик режиссёр Мати Диопга насиб қилди.
Энг яхши актёр Антонио Бандерас (Педро Альмодоварнинг «Азоб ва шухрат» фильмидаги роли учун), энг яхши актриса эса Эмили Бичем (Жессика Хауснернинг «Болакай Жо» фильмидаги роли учун) деб топилди.
Энг яхши режиссёрлар деб «Ёш Аҳмед» фильми ижодкорлари Жан-Пьер ва Люк Дарденн тан олинди. Ҳакамлар ҳайъати мукофотини эса Лажа Лининг «Хўрланганлар» ҳамда кичик Клебер Мендоснинг «Бакурау» фильмлари қўлга киритди.
Изоҳ (0)