Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклиги асосида лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги маълумотига таяниб Spot хабар қилади.

Фото: Spot

Жаҳон банкининг Глобал инфратузилма фонди (GIF — Global Infrastructure Facility) лойиҳани молиялаштириш учун умумий қиймати 337,5 минг доллар миқдорида грант ажратди.

Бундан ташқари мазкур лойиҳа учун Осиё тараққиёт банки томонидан ҳам 337,5 минг доллар миқдорида грант пуллари ажратилган. Мазкур грант асосан лойиҳанинг бирламчи иқтисодий-техник ўрганиш ва уни амалга оширилиши мумкинлиги ва шаклларини таҳлил қилишга қаратилади.

Лойиҳа икки босқичли жараёндан ўтади:

— Лойиҳа концепциясини тайёрлаш;

— Техник-иқтисодий таҳлил;

Ушбу жараёнда қонунда белгиланганидек, ҳукумат ўз лойиҳаларини кенг жамоатчиликка эълон қилади ва қизиқиш билдирган инвесторлар ўртасида икки босқичли тендер ўтказилади.

Давлат энг кам харжли режани тақдим этган тараф билан шериклик қилади. Шундан сўнг ғолиб чиққан иштирокчи билан музокаралар ўтказади ва битим имзоланади.