25 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида 2 та ўйин якунига етди.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз уйида «Андижон» билан ўйнади.
Учрашувнинг 18-дақиқасида меҳмон жамоа ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқага келиб «Навбаҳор» аъзоси Азиз Ибрагимов ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа «Навбаҳор» ўз майдонида «Андижон» билан дуранг ўйнади (1:1).
Мазкур ўйиндан сўнг наманганликлар 14 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Андижон» эса 8 очко билан 11-ўринни банд қилган.
Куннинг сўнгги беллашувида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби меҳмонда Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашув давомида «қалдирғочлар» аъзолари Нурилло Тўхтасинов (36) ҳамда Миржаҳон Мираҳмедов (65) урган голлар Тошкент клубига ғалаба келтирди (2:0).
Ушбу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 17 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-пўгонадан жой эгаллади. 8-ўринда бораётган «Металлург» ҳисобида эса 12 очко мавжуд.
Суперлига
10-тур баҳслари
25 май, шанба
«Навбаҳор»—«Андижон» 1:1
Голлар: 0:1 — 18 Рўзимбой Аҳмедов, 1:1 — 77 Азиз Ибрагимов«Металлург»—«Бунёдкор» 0:2
Голлар: 0:1 — 36 Нурилло Тўхтасинов, 0:2 — 65 Миржаҳон МираҳмедовЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)