Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия таркибидаги Хакасия Республикаси прокуратураси беш кишини ёқиб юборган 44 ёшли абаканлик эркакка нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади. «ТАСС»нинг хабар беришича, фуқаро уйни қасддан ёқиб юбориши оқибатида беш киши ҳалок бўлган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Хакасия прокуратураси Абакан шаҳрида истиқомат қилувчи 44 ёшли фуқарога нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади. У ўта хавфли тарзда, шафқатсизларча икки ва ундан ортиқ кишини қасддан ўлдиришда айбланмоқда. Содир этилган жиноят учун 20 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жиноий иш Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси, 2-қисмига кўра қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи ўтган йилнинг ёзида шахсий адовати сабабли ичида одамлар бўлган ёғоч бинони ёқиб юборган, жиноятни содир этган вақтида у маст бўлган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, жиноят иши Хакасия Олий судига оширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар