Кувайтда истиқомат қилувчи киши ўз хотини устидан полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
Кувайтлик эркак ифторлик учун таом тайёрлашдан бош тортган рафиқасини «асосий инсон ҳуқуқлари»ни бузганликда айблади.
Эркак рафиқасини унга ифторлик тайёрлаб бериш кераклиги ҳақида ишонтиришга ҳаракат қилади.
Эрнинг сўзларига кўра, аёл унинг илтимосини қатъиян рад этганидан кейин у полицияга боришга мажбур бўлди.
Ҳайрон бўлган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноят таркибининг аломатлари бўлмагани сабабли унинг аризасини қабул қилишни рад этди.
Изоҳ (0)