Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2 июнь куни Туркияга қарши ўртоқлик ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди.
Мазкур учрашувни Сржан Йованович бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Урош Стойкович ва Милан Михайлович ёрдан беради. Туркиялик Ҳалил Умут Мелер эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.
Ўйин 2 июнь куни «Аланя» стадионида Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Беллашувни Sport-TV телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатиши кўзда тутилган.
Ўртоқлик ўйини
2 июнь, якшанба
«Аланя» стадиони
Туркия—Ўзбекистон 23:00
Бош ҳакам: Сржан Йованович (Сербия)Ён ҳакамлар: Урош Стойкович ва Милан Михайлович (Сербия)
Тўртинчи ҳакам: Ҳалил Умут Мелер (Туркия)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)