• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ тутун даражасини, ёруғлик ўтказишни ва мастликни текширувчи ускуналарни синовдан ўтказди

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун тез орада газоанализаторлар, тутун ўлчовчи ускуналар, автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказиш фоизини аниқловчи, шунингдек, чиқариладиган нафасда этанол буғларининг концентрациясини таҳлил қилувчи ускуналардан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ИИВдан 14 та «Avtotest-01.02» газоанализаторлар ва 10 та тутун ўлчовчи «Мета-01 МП 0.1» ускуналарини қабул қилди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
    «Avtotest-01.02» газоанализаторларидан фойдаланиш меъёрлари:
    • СО-1% – катализаторлик транспорт воситалари (минимал айланишда)
    • СО-3,5% – катализаторсиз транспорт воситалари (минимал айланишда)
    Тутун ўлчайдиган «Мета-01 МП 0.1» ускунасини ишлатиш меъёрлари:
    • Дизел ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли тутун миқдори – 40,0 фоизгача (минимал айланишда)
    • Дизел ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли тутун миқдори – 15,0 фоизгача (максимал айланишда)

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Агар ушбу ускуналардан ўлчанганда белгиланган меъёрдан ошиб кетганлик кузатилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-2-моддасига («Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш») мувофиқ жарима солинади.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёҳуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек, ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек, шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

    Автотранспорт воситалари ойналарнинг ёруғлик ўтказишини аниқловчи 35 та «Тоник» ускуналари қабул қилиниб, синовдан ўтказилди. Илгари ЙҲХБда бу каби ускуналар 3 та эди.

    «Тоник» мосламасидан фойдаланиш меъёрлари:

    1. Барча транспорт воситаларида олдинги, ён ва орқа ойналарнинг ёруғлик ўтказишлари 70 фоиздан паст бўлмаслиги керак.
    2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига мувофиқ, автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 5 фоиздан ҳамда орқа ён ойналарининг тусини 30 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартирилишига рухсат берилган.
    Бундан ташқари, енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 сантиметрдан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартиришга (қорайтириш) рухсат берилган.

    Ёруғлик ўтказувчанликни рухсат берилган даражадан ортиқ ўзгартириш учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига мувофиқ («Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш») жавобгарлик кўзда тутилган.

    Ойналари техник регламентга номувофиқ кўзгусимон ва (ёки) қорайтирилган транспорт воситаларидан фойдаланиш – ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

    Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий ундиришдан сўнг бир йил муддатида қайта содир этилса – энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, 9 та «АКПЭ-01 МETА» мосламаси синовда ўтказилди. Бу чиқариладиган нафасдаги алкоголь концентрациясининг спектрофотометрик анализатори. «АКПЭ-01 МETА» – чиқариладиган нафасда этанол буғларининг концентрациясини таҳлил қилувчи мосламадир. Мослама йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида давлат назорати тадбирларида қўлланилади.

    Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига («Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш») мувофиқ, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил-у олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    23.05.2019, 21:36   Изоҳ (0)   20135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ: Италияда автобус ҳалокати натижасида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

    23.05.2019, 20:18

    Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари сақланувчи «яма» аниқланди

    23.05.2019, 20:05

    Ўзбекистонда тиббий маълумотсиз халқ табобати билан шуғулланишга рухсат берилди

    23.05.2019, 19:26

    Ўзбекистонда юридик коллежларга 9-синф битирувчиларини қабул қилиш тўхтатилади

    23.05.2019, 19:16

    Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар тунги вақтда фақат ички ишлар органлари ҳамроҳлигида ҳаракатланиши мумкин бўлади

    23.05.2019, 19:00

    Тошкент телеминорасидаги 5 йил олдин йиртилган байроқ келаси ҳафта бошигача алмаштирилади

    23.05.2019, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.