Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Технология университети ректори Maxдум Азраи Қосим билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: МАРА

Фото: МАРА

UiTM 1956 йилда ташкил этилган Малайзиядаги йирик давлат университети саналади. Дунёдаги мега-университетлар рўйхатида 6 ўринни эгаллаган (168 минг талаба ўқийди).

Учрашув якунлари бўйича қўйидагича келишувларга эришилди:

Малайзия университети вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаш, Самарқанддаги Халқаро туризм университетида туризм бўйича мутахассислар тайёрлайдиган қўшма факультет очиш истиқболлари;

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда малакасини ошириш учун Ўзбекистондаги ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар