Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими ижро иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 15.04.2019 йилдаги қарздор UTG Kerui масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи Electro energy масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 279 216 665 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздорга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш учун 10 кунлик муддат берилган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га хабар қилди.

Фото: Reuters

Қарздор томонидан ижро ҳужжатини ижроси белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор UTG Kerui масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи Electro energy МЧЖ фойдасига 279 216 665 сўм қарздорлик ундирилган.