Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Instagram ижтмоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Фото: Instagram / Антониу Гутерриш

Фото: Instagram / Антониу Гутерриш

Гутерриш биринчи бўлиб жойлаштирган фотолардан бири 2017 йили Ўзбекистонда бўлиб, Орол денгизига борган вақтида олинган.

«Икки йил аввал Орол денгизига бориб, давримизнинг энг йирик экологик фожиаларидан бирига гувоҳ бўлгандим. Орол денгизи қачонлардир дунёда катталиги бўйича тўртинчи кўл бўлган. Унинг бир неча ўн йилликлар мобайнида қуриб бориши минтақа халқлари ва ҳукуматлари учун қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Safariм давомида тўғри муносабат ва қўллаб-қувватлаш бўлган тақдирда кўп нарса ўзгариши мумкинлигини ҳам кўрдим», — дея ёзув қолдирган БМТ бош котиби.

Гутерришнинг аккаунтига ҳозиргача 42 мингдан ортиқ киши обуна бўлишга улгурди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар