АҚШ Савдо вазирлиги Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, чеклов чоралари Тула қурилиш бюросига, Гатчинадаги ҳарбий-ўқув марказига ва Москвадаги «Авангард» заводига таъсир қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Янги санкциялар қўйилган ташкилотлар рўйхати АҚШнинг Федерал регистрида келтирилган.
Хабарда айтилишича, чеклов чоралари 14 майдан кучга кирган. Маълумотларга кўра, америкаликларга ушбу корхоналарнинг маҳсулотларини сотиб олиш тақиқланган деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)