2019 йил 16 майга ўтар кечаси номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 41 ёшли Ж.А.нинг уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда ҳамда калити ўзида қаровсиз қолдирилган Lacetti русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 16-даҳада яшовчи 26 ёшли Ф.С. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Автомашина Чилонзор тумани 10-даҳасидан техник соз ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)