Словакия президенти Андрей Киска жаримага тортилди, деб хабар берди «Эхо Москви».

Фото: Reuters

Давлат лавозимларида манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш бўйича парламент қўмитаси уни 2014 йилда ўз сайловолди кампаниясини молиялаштириш фактини яширишда айбдор деб топди.

Пул Кискага тегишли бўлган компаниядан олинган. Унинг ваколатлари бир ой ичида тугайди. Киска катта бизнесдан сиёсатга кириб келган эди.