Россиялик журналист Сергей Доренко билан видолашув маросими 17 май куни Москвадаги Троекуров қабристонида бўлиб ўтади. Шундан сўнг унинг жасади кремация қилинади, дея хабар беради Meduza.
Полиция журналистнинг бевасига кремация учун жасадни олишига рухсат берди.
Доренко билан видолашув 12 майга мўлжалланган, бироқ қайта суд-тиббий экспертизаси зарурати туфайли қолдирилганди. Буни оталари заҳарлангани бўлиши мумкинлигини тахмин қилган журналистнинг қизлари талаб қилди.
Тиббий экспертлар 9 май куни мотоциклдан йиқилиб, вафот этган Доренконинг қонида заҳарланиш аломатларини топмади.
Изоҳ (0)