«Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football 24 хабар берди.

Фото: Twitter

Унга кўра, 29 ёшли босниялик футболчи учун яхшироқ таклиф тушадиган бўлса, Турин клуби уни сотиб юборишга тайёр. Пьяничнинг хизматларига айни дамда «Реал», ПСЖ ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Унинг трансфери 100 млн еврога баҳоланган. Аввалроқ футболчининг ПСЖ таклифига қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, «Ювентус» «Реал»нинг 86 млн евролик таклифини рад қилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!