«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

«Украинадаги президентлик сайловида ғалаба қозонган Владимир Зеленский Бодрум, Туркияда ҳордиқ чиқариб қайтгач, Европа Иттифоқи ва НАТО борасида собиқ президент Пётр Порошенконинг сиёсатини давом эттириши маълум қилинди», — Stratejik Ortak, Туркиядаги дипломатия ва ҳарбий соҳа янгиликлари нашри.

Скрин: «Дарё»

«Сайловлар натижасини бекор қилиш қарори Истанбул сайлови билан боғлиқ шубҳаларни бартараф қилиб, мамлакатимизда демократияни кучайтириш учун имкон беради. Умид қиламиз, Марказий сайлов комиссиясининг қарори мамлакатимиз ва Истанбулимизга фойда келтиради», — Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти.

Скрин: «Дарё»

«Европа Иттифоқи байроғи мен учун озод дунё белгисидир. Ва Европа Иттифоқи озодлик, демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бош бўлган мавқега интилиши керак. Қаерга бормай, барча минтақаларда бизнинг Европа моделимизга ҳасад билан қарашмоқда», — Ҳайко Маас, Германия ташқи ишлар вазири.

Скрин: «Дарё»

«Сохта дунёқараш инсонлар ўзларининг руҳий соғломлиги ҳақида гапиришига тўсқинлик қилиб келди. Мамлакатимизда инсонлар руҳий соғломлик ҳақида ёлғиз азоб чекмаслиги учун улкан ишларни бажариш устида иш олиб бормоқдамиз», — Тереза Мэй, Буюк Британия бош вазири.

Скрин: «Дарё»

«Ҳар минг нафар одамга автоулов миқдорининг тўғри келиши рақамларда: АҚШда — 837, Австралияда — 747, Канадада — 670, Японияда — 591, Германияда — 589, Буюк Британияда — 579, Францияда — 569, Малайзияда — 433, Россияда — 373, Бразилияда — 350, Мексикада — 297, Саудия Арабистонида — 209, Туркияда — 199, Эронда — 178, Хитойда — 173, Индонезияда — 87, Нигерияда — 64, Ҳиндистонда — 22», — Гўкхон Южал, Туркия миллий таълим вазири маслаҳатчиси.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

«Телевизор — Шимолий ва Жанубий Корея учрашадиган жой», — Анна Малпас, журналист.

Скрин: «Дарё»

«Нью Ҳейвен, АҚШ масжиднинг муқаддас Рамазон ойида ёндирилиши дунёда исломофобиянинг кучайиб бораётганига яна бир далилдир. Шукурки, бу ёнғинда ҳеч ким шикаст олмади. Бу қабиҳ ишни амалга оширганлар тезроқ қўлга олиниши ва жазоланиши керак. Исломофобия ва ирқчилик билан муросасиз жанг олиб боориш заруратдир», — Мавлуд Човушўғли, Туркия ташқи ишлар вазири.

Скрин: «Дарё»

«‘Дунёни англаш учун аввало Миссисипидек ҳудудни тушунишингиз керак бўлади’, деб айтган эди Уильям Фолкнер. Бу иқтибосни кўп вазиятларда Ўзбекистон борасида ҳам  қўлласа бўлади», — Ёнас Астрап, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.

Скрин: «Дарё»

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.