ПСЖнинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани автомобиль ўғрилари қурбонига айланди. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.

Фото: Google Images

Манбада ёзилишича, ҳужумчининг 200 минг евролик Range Rover Autobiography русумли автомашинаси ўғирлаб кетилган. Полициячилар машинани тезда топишга муваффақ бўлди ва автомобиль ўғриси қўлга олинди.

Фото: Yahoo

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили жиноятчилар ПСЖ футболчилари Эрик Шупо-Мотинг ҳамда Тьяго Силванинг уйини ўмариб кетганди.

32 ёшли Кавани 2013 йилнинг ёзида 64,5 миллион евро эвазига «Наполи»дан ПСЖ таркибига келиб қўшилганди.

Маълумот учун, уругвайлик футболчи жорий мавсум Франция миллий чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди (4 таси пенальтидан) ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўйинчининг парижликлар билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!