Америка Савдо вазирлиги Хитойнинг йирик IT-гиганти бўлмиш Huawei компаниясини «қора рўйхат»га қўшиб қўйди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: «Газета.ru»

Reuters агентлигини ёзишича, мазкур рўйхатдан Huawei’га боғлиқ яна 70 та компания ҳам ўрин олган.

«Қора рўйхат»га тушиш Huawei’га Америка компанияларидан ўз маҳсулоти учун таркибий қисмларни сотиб олиш йўлида тўсиқларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари Huawei ўз маҳсулотини АҚШ ҳудудида сотишда ҳам қийналади.

Савдо вазирлигининг билдиришича, Huawei’нинг АҚШ ҳудудидаги эркин фаолияти мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.