Эйфел минораси қурилганига 130 йил тўлиши муносабати билан Париж марказида электрон мусиқа садолари остида тантанали концерт бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Sortir à Paris

Қоронғу тушиши билан минора лазер прожекторлар ёрдамида ёритилиб, монумент тарихи ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари Париж мери Анн Идалгонинг топшириғига кўра, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган 1300 нафар мактаб ўқувчига Эйфел бўйлаб бепул экскурсия уюштирилди. Кечки соат 21:30 дан бошлаб таниқли француз қўшиқчи ва бастакори Жанн Аддед ўз чиқишларини намойиш этди.