Яхши кўргани билан беш ойга яқин учрашиб юрган қиз йигит ўзининг яқин қариндоши эканлигини билиб қолди. Бу ҳақда у Reddit ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирган.

Gelicca ники остидаги фойдаланувчи Hinge дастури ёрдамида бир йигит билан танишган ва улар жуда тез муддатда севишиб қолади. Орадан беш ой ўтгач жуфтлик бир-бирининг ота-онаси билан танишишга қарор қилади.

Севишганлар ота-онасини ресторанга таклиф қилган. Қизнинг отаси йигитнинг онасини кутиб олишга чиққанида ҳақиқат ошкор бўлган. «У ўзининг қариндошини кўриб ранглари оқариб кетди. Бир неча сониядан сўнг аёл ҳам дадамни таниб қолди», — деб ёзади Gelicca.

Фойдаланувчининг тушунтиришича, уларнинг оиласи бир-биридан анча олисда яшаган ва узоқ муддат кўришмаган. Воқеа натижасида қиз йигит билан ажрашишга мажбур бўлган.