Ой вақт ўтиши билан кичрайиб бормоқда, бу эса ой зилзиласига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ аэрокосмик бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «Лига Новости».
Ер йўлдоши унинг ички қисми совиб бораётгани билан баравар равишда кичраймоқда. Сўнгги бир неча миллион йил мобайнида Ой 50 метрга кичрайди.
Ой юзаси нисбатан нозик, шунинг учун кичрайиш пайтида бир қават иккинчи қаватнинг устига чиқиб қолиб, силкинишлар юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)