Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг собиқ бош тансоқчиси сифатида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Ахат Носиров Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази раҳбари этиб тайинланди. Бу маълумотни «Дарё» манбалари тасдиқлади.
Ахат Носиров Президент хавфсизлиги хизмати бошлиғи сифатида ишлаган вақтида ҳам Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш марказига раҳбарлик қилган. Қайд этиш жоиз, Ахат Носировнинг шарқ яккакураш спорт турлари устаси сифатида танилган.
Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган марказ Ўзбекистонда мавжуд шарқ яккакурашлари спорт федерациялари мусобоқаларини ташкиллаштириш ҳамда Ўзбекистонда шарқ яккакураш спорт турларини ривожлантириш йўлида иш олиб боради.
Изоҳ (0)