8 май куни ижтимоий тармоқларда эстрада хонандалари Фарҳод ва Шириннинг концертига чипталар ўқитувчиларга мажбурий сотилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда «Minbar.uz» хабар берди.
Вазиятни ўрганган Хоразм вилоят ХТБнинг маълум қилишича, концерт ташкилотчилари чипталарни сотиш бўйича ХТБга мурожаат қилмаган. Мактаб ўқитувчиларига ҳам ҳеч қандай чипталар мажбуран сотилмаган.
Вилоят ХТБнинг қайд этишича, улар ҳатто концерт бўлиб ўтишидан ҳам бехабар бўлган.
Фарҳод ва Шириннинг концерти 9 май куни Урганч шаҳридаги «Авесто» мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)