Қарши ҳокимлиги шаҳар логотипини тасдиқлади, дея хабар берди шаҳар маъмурияти «Газета.uz»га. Унда сув йиғишга мўлжалланган сардоба тасвирланган.
Ер тубига тушган ва тош билан ёпилган сардоба ҳовузида ичимлик суви сақланган ҳамда ундан фойдаланилган. Бу каби омборда сув йилнинг жазирама даврида ҳам муздай ҳолда турган.
«Буюк Ипак йўлининг алоҳида қисмларида сардобалари бўлиши шарт эди», — дейилади хабарда. Мазкур архитектура иншооти милоднинг Х асридан машҳур бўлган.
Логотипга «Тҳе cентер оф ҳисторй» («Тарих маркази») шиори ҳам ёзилган. Қарши Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бўлиб, 2006 йилда унинг 2700 йиллиги нишонланган.
Изоҳ (0)