Қозоғистоннинг собиқ президенти, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев USM Holdings эгаси Алишер Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот хизматига таяниб, «Zakon.kz» хабар берган.
Маълум қилинишича, Алишер Усмонов Россия ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларга муносиб ҳисса қўшгани учун ушбу орденга муносиб кўрилди.
«Элбоши, Алишер Усмоновга Россия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун «Дўстлик» орденини топширди», – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)