Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи« хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани кенгашининг 10 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Тўхтаевнинг номзоди бир овоздан қабул қилинган.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев 1996—1999 йилларда ҳам Шайхонтоҳур туманини бошқарган.
У 2005—2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлган, 2013—2016 йилларда «ЎзЛИTИнефтгаз» компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
2016 йил кузида Жиззах шаҳри ҳокими, 2017 йилнинг апрелида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2018 йил апрелидан бошлаб янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигини бошқариб келаётганди.
Изоҳ (0)