«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жароҳати сабаб операция қилинди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Уругвайлик ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли артроскопиядан ўтишга мажбур бўлди.
Суарес энди фақатгина 4-6 ҳафтада сафга қайтиши мумкин. Шундай қилиб, у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
32 ёшли ҳужумчи Америка Кубогининг дастлабки учрашувларида ҳам ўз терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақага 14 июнь куни старт берилади. Уругвай терма жамоаси 16 июнь куни гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Эквадорга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Луис Суарес жорий мавсум Ла Лига доирасида 33 та баҳсда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)