10 май, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида навоийликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб мезбон жамоа аъзоси Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тарижа жамоалар дуранг ўйнади ва бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур ўйиндан сўнг «Насаф» 11 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Қизилқум» эса 9 очко билан 9-поғонадан жой эгаллаб турибди.
Суперлига
8-тур баҳслари
10 май, жума
«Насаф»—«Қизилқум» 1:1
Голлар: 0:1 — 49 Мурод Бобожонов, 1:1 — 51 Ҳумоюн Муртозаев«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров, 46), Бобур Давлатов (Ислом Рашидхонов, 80), Сардор Абдураимов, Ислом Кенжабоев, Хуршидбек Мухторов, Умарбек Эшмуродов
«Қизилқум»: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов (Алишер Саноев, 62), Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили (Миржалол Қосимов, 82), Хуршид Олимов (Ҳумоюн Абдуалимов, 85), Мақсуд Каримов, Смит Медина
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (38), Ҳумоюн Абдуалимов (89), Азиз Ғаниев (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)