Мавсум охирида 10 нафарга яқин футболчи «Барселона»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Каталонияликлар сафига ижара асосида келган Жейсон Мурильо («Валенсия») ҳамда Кевин-Принс Боатенг («Сассуоло») ўз жамоасига қайтариб юборилиши аниқ бўлди.
Томас Вермален ҳам жамоани тарк этадиган бўлди. «Барселона» раҳбарияти дарвозабон Яспер Силлессенни сотиш орқали 30 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Клуб ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо учун харидор изламоқда. Футболчи 100 миллион евро эвазига сотиб юборилиши мумкин.
«Аякс» сардори Маттейс де Лигтнинг жамоага келиши эҳтимоли сабаб «кўк-анор ранглилар» ҳимоячи Самюел Умтитини ҳам сотишга тайёр.
Клуб, шунингдек, вингер Малкомга яхшигина таклиф тушса, уни ҳам сотишга қарши эмас. Каталонияликлар бразилияликдан камида 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Mundo Deportivo’нинг хабар беришича, ярим ҳимоячи Иван Ракитич ёзда Миланнинг «Интер» клубига ўтиши мумкин.
Бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Aлькантаранинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. «Арсенал» испаниялик Денис Суаресни сотиб олиши аниқ эмас, бироқ каталонияликлар уни ўз сафида олиб қолиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)