АҚШ ҳукумати террористларнинг жойлашув ҳудудларига қарши аниқ ҳаво ҳужумларини амалга ошириш учун махфий ракетани ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» The Wall Street Journal маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу ҳарбий ракета — Hellfire ракетасининг махсус модификацияси.
Ракета мўлжалга портлашларсиз зарба бериши мумкин, бу эса оддий аҳоли орасидаги қурбонлар сонини камайтиради.
WSJ нашрига кўра, Пентагон ва Марказий разведка бошқармаси (CIА) ушбу ракетанинг мавжудлигини сир сақлаб, ундан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиб келган.
Изоҳ (0)