АҚШда Калифорния штатининг Анахайм шаҳри полицияси гумонланувчининг ортидан қувган ва унга 76 марта ўқ узган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ушбу воқеа учун полициянинг бир нафар ходими ишдан бўшатилган, иккинчиси эса интизомий жазога тортилган.
Ушбу воқеанинг видеоси YouTube каналга 8 май куни жойланган. Воқеанинг ўзи эса 2018 йил июль ойида бўлиб ўтган. Полициячилар Педерсен ва Стеймейц гиёҳванд модда қабул қилиб, қурол кўтариб олган шахс ҳақида хабар келгач, ишга киришган. Гумонланувчи, 50 ёшли Элиут Пеналоза Нава полициянинг кўз ўнгида машинага чиқиб, қочиб кетган. Кейин полиция уни ортидан қувган.
Қочаётганида Элиут полицияга ўйинчоқ пистолетни ўқталган. У ҳақиқийсига жуда ўхшар эди. Шундан сўнг Педерсен табло қуролидан машинанинг олд ойнаси орқали унга қарата ўқ уза бошлаган. Педерсен пистолетдан 64 та ўқ узган, Стеймейц эса винтовкада 12 марта отган.
Қувғин Наванинг ўлими билан якун топган. Унга 9 та ўқ теккан. У испан тилида бир неча бор полициядан ўқ отишни тўхтатишини сўраган.
Изоҳ (0)