2019 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Д.Х., фуқаро А.Х.нинг уйи олдида унга ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотишини ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан дастлабки тўлов сифатида 5 000 АҚШ долларини олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)