7 май, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг жавоб ўйинида «Ливерпуль» ўз майдонида «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0, дастлабки ўйин — 0:3).
Мерсисайд клуби кетма-кет иккинчи мавсум Европанинг нуфузи жиҳатидан биринчи ўринда турувчи мусобақа финалига чиқди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Ливерпуль» финалда Мадриднинг «Реал» клубига мағлуб бўлганди. Жорий мавсум эса «Ливерпуль»нинг финалдаги рақиби «Тоттенҳэм» ёки «Аякс» бўлиши кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)