Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида бир қатор фильмлар аҳоли учун бепул намойиш этилади, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
«Ушбу кино намойишлардан Иккинчи жаҳон урушида халқимиз томонидан кўрсатилган жасорат бағрикенглик ҳақида ҳикоя қилувчи «26-отилмасин», «Сен етим эмассан», «Тошкент — нон шаҳри», »Берлин-Оққўрғон» бадиий фильмлари ўрин олган. Бу картиналар аҳоли, айниқса, ёшларда машъум уруш йилларида халқимиз бошидан кечирган азоб-уқубатлар ҳақида тасаввур уйғотиши, мана шундай оғир дамларда ҳам ҳаёт синовлари ва машаққатларини матонат, сабр билан енгиб ўтгани тўғрисида тушунча ҳосил қилиши шубҳасиз», — дейди «Ўзбеккино» миллий агентлиги «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси Самарқанд вилоят филиали раҳбари Ф.Розиқов.
Бепул фильмлар намойиши 7, 8, 9 май кунларига мўлжалланган
Изоҳ (0)