Англия Премьер лигасида апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Ушбу номга «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола лойиқ деб топилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида эълон қилинди.
48 ёшли испаниялик 3 ой ичида чемпионатда 2-бор, фаолияти давомида 7-маротаба ушбу совринга эга чиқди.
«Манчестер Сити» апрель ойида 5 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда атиги бир марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди (3:1).
Гвардиола бу йўлда Юрген Клопп («Ливерпуль»), Скотт Паркер («Фулҳэм») ва Нуну Эшпириту Сантуни («Вулверҳэмптон») ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, «манкунианлар» Англия чемпионати тугашига бир тур қолганда 95 очко тўплаб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда бораётган «Ливерпуль» ҳисобида эса 94 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)