Фарғона аэропортида «Яшил йўлак» орқали ҳаракатланаётган фуқаро Н.У. божхоначилар этиборини тортди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг унинг қўл юклари кўздан кечирилганида ходимларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринилган «Трамадол» таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.