4 май, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 32-тури доирасида 4 та учрашув якунланди.
Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида «Ҳанновер»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Леон Горецка ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 51-дақиқада эса меҳмон жамоа аъзоси Жонатанс Свен Ульрайх дарвозасига пенальтидан гол урди (2:1). Учрашув якунланишига 6 дақиқа қолганда франциялик Франк Рибери жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди (3:1).
Шу тариқа «Бавария» ўз майдонида «Ҳанновер»ни мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «қизиллар» очколари сонини 74 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Ундан бир поғона ортда бораётган «Боруссия Дортмунд» ҳисобида эса 69 очко мавжуд.
Бундеслига
32-тур баҳслари
4 май, шанба
«Бавария»—«Ҳанновер» 3:1
Голлар: 1:0 — 27 Левандовски, 2:0 — 40 Горецка, 2:1 — 51 Жонатанс, 3:1 — 84 Рибери«Вольфсбург»—«Ньюрнберг» 2:0
Голлар: 1:0 — 38 Клаус, 2:0 — 78 Тиссеран«Боруссия М»—«Ҳоффенҳайм» 2:2
Голлар: 0:1 — 33 Кадержабек, 1:1 — 72 Гинтер, 1:2 — 79 Амири, 2:2 — 84 Дрмич«Ҳерта»—«Штутгарт» 3:1
Голлар: 1:0 — 40 Ибишевич, 2:0 — 45 Дуда, 3:0 — 67 Калу, 3:1 — 70 ГомесЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)