2 май, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигасининг 1/2 финали доирасида дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади.
Унаи Эмери бошқарувидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби «Эмирейтс» стадионида Испаниянинг «Валенсия» жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» чорак финалида «Наполи»ни икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, «кўршапалаклар» «Вильярреал»ни йирик мағлубиятга учратганди (умумий ҳисоб — 5:1).
Шу куни Маурицио Сарри бошлиқ Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» Германиянинг «Айнтрахт Франкфурт» майдонига сафар қилади. Иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Маълумот учун, «аристократлар» мусобақанинг 1/4 финалида Праганинг «Славия» жамоаси устидан икки ўйин натижасига кўра 5:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. «Айнтрахт Франкфурт» эса «Бенфика»ни меҳмонда урилган голлар эвазига мағлуб этганди (2:0, 2:4, умумий ҳисоб — 4:4).
Европа Лигаси
1/2 финал баҳслари
2 май, пайшанба
«Арсенал»—«Валенсия» 00:00
«Айнтрахт Ф»—«Челси» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)