2019 йил 30 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туман Ички ишлар органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 22 февраль куни Сойғўс маҳалласида яшовчи Ў.Э. таниши М.М.нинг уйида, ундан оғирлиги 10 476 килограмм бўлган майиз маҳсулотларини 120 миллион сўмга ҳисоблаб олиб кетганлиги ва Ў.Э. пулларни шу кунга қадар бермасдан юрганлиги кўрсатилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)