Самарқандда 200 МВт қувватга, Навоийда эса 100 МВт қувватга қуёш фотоэлектрик станциялари барпо этилади, бу ҳақда Spot хабар қилади.
Президент қарорига биноан 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхати маъқулланди.
Рўйхатда Самарқанд (200 МВт қувватга эга) ва Навоий (100 МВт қувватга эга) вилоятларида қуёш фотоэлектрик станциялари барпо этилиши белгиланган.
Лойиҳани амалга оширишда Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари, ДХШ агентлиги масъул этиб белгиланган.
Самарқанддаги қуёш фотоэлектрик станциясининг барпо этилиши 200 миллион долларга, Навоийдаги эса 100 миллион долларга баҳоланмоқда.
Тендер ғолиблари 2019 йил учинчи чоракда эълон қилиниб, қурилиш ишлари 2020 йил биринчи чоракда бошланади.
Самарқанддаги қуёш фотоэлектрик станцияси 2020 йил охиригача, Навоийдаги 2021 йилнинг бошларида фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)