Омонат – бу нафақат маблағни сақлаш усули, балки капитални кўпайтириш имконияти ҳамдир. Ўзбекистон Миллий банки мамлакатнинг энг йирик ва барқарор молиявий институтларидан бири сифатида жисмоний ва юридик шахслар учун қулай ва ишончли депозит турларини таклиф этади.
NBUъга омонат жойлаштириш орқали мижозлар ўз маблағларининг ишончли ҳимояланиши ва хавфсизлигига тўла ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Ўзбекистон Миллий банки омонатларни кафолатлаш тизимининг иштирокчиси ҳисобланади. Омонатларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. NBUъда очилган омонатлар банкнинг молиявий барқарорлиги билан кафолатланади.
Ўзбекистон Миллий банки мижозларнинг талабларига мос равишда турли хил депозитларни таклиф этади. Депозитни миллий валюта ҳамда хорижий валюталарда (АҚШ доллари, Эвро) очиш мумкин.
“Жозибали” омонати – қисқа муддатда максимал даромад олиш учун
- Омонат муддати: 6 ой
- Фоиз ставкаси:
- Банк бўлимида очилганда – йиллик 21%
- Миллий мобил иловаси орқали очилганда – йиллик 22%
- Фоизларни тўлаш: ҳар ой
- Минимал сумма: 500 000 сўм
- Муддатидан олдин ёпилганда:
2 ойгача – йиллик 0%
2 ойдан ортиқ – йиллик 13%.
- “Миллий” мобил иловаси ва банк офисларида очилади
“Status” омонати – хорижий валютадаги йирик жамғармалар учун
- Валюта: АҚШ доллари
- Омонат муддати: 30 ойгача
- Минимал сумма: 100 000 АҚШ доллари
- Фоиз ставкаси: муддатдан қатъи назар, йиллик 5%
- Қўшимча тўлдириш: бутун муддат давомида рухсат этилади
- Фақат банк офисларида очилади.
NBU мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Миллий мобил иловаси орқали депозитларни масофадан бошқариш имкониятини тақдим этади. Илова ёрдамида ҳисоб ҳолатини кузатиш, омонатни тўлдириш ва ҳисобланган фоизларни филиалга ташриф буюрмасдан олиш мумкин.
NBU томонидан таклиф этилаётган омонатлар тўлиқ рўйхати билан батафсил банк веб-сайтида танишишингиз мумкин.https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)